«жо байден» тегли мақолалар


Байден ва Трамп президентликка номзодини қўйиш учун етарли бўлган овозларни тўплади
13 март 2024, 21:13

Байден ва Трамп президентликка номзодини қўйиш учун етарли бўлган овозларни тўплади

Жо Байден ва Дональд Трамп Демократлар ва Республикачилар партиясидан президентликка номзод сифатида расман кўрсатилиши учун етарлича овоз олди. Бу АҚШ президентлик сайловларида қарийб 70 йил ичидаги биринчи реванш учрашуви бўлади.

Байден Юлия Навальная билан учрашди. АҚШ Путинга қарши санкция киритмоқчи
23 феврал 2024, 12:25

Байден Юлия Навальная билан учрашди. АҚШ Путинга қарши санкция киритмоқчи

АҚШ президенти Жо Байден мухолифатчи Алексей Навальнийнинг рафиқаси, ҳозирда унинг фаолиятини давом эттираётган Юлия Навальная билан учрашди. Шундан сўнг Қўшма Штатлар етакчиси АҚШ Навальнийнинг ўлими туфайли Путинга қарши санкциялар жорий қилишини таъкидлади.

Байден: Трамп — Америка демократияси учун таҳдид
7 январ 2024, 09:56

Байден: Трамп — Америка демократияси учун таҳдид

АҚШ президенти Жо Байден сайловолди ташвиқотидаги ОАВ томонидан кескин дея таърифланган нутқида эҳтимолий рақиби Дональд Трампни Америка демократиясига таҳдид деб атади. Трамп бунга жавобан Байденнинг нутқини «таъсирли, қўрқув уйғотувчи тарғибот тадбири» дея баҳолади.

Хитой ва АҚШ раҳбарларининг бир йил ичидаги дастлабки учрашуви тафсилотлари
17 ноябр 2023, 11:46

Хитой ва АҚШ раҳбарларининг бир йил ичидаги дастлабки учрашуви тафсилотлари

АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой етакчиси Си Цзиньпин сўнгги бир йилда биринчи марта шахсан учрашиб, «конструктив» музокаралар олиб борди. Учрашув самарали кечмади, лекин томонлар келишмовчиликларга қарамай мулоқотни давом эттирмоқчилигини билдирди. «Бу муҳим прогресс», — деди АҚШ президенти.

«Ғазо секторининг босиб олиниши катта хато бўларди» — Жо Байден
16 октябр 2023, 21:01

«Ғазо секторининг босиб олиниши катта хато бўларди» — Жо Байден

АҚШ президенти Жо Байден Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳини бутунлай йўқ қилиш кераклигини, аммо Ғазо секторининг Исроил томонидан босиб олиниши, унинг фикрича, «катта хато» бўлишини ҳамда Фаластин давлатини яратиш йўлларини излаш лозимлигини маълум қилди.

«Биз биргаликда кучлироқмиз». Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ президентлари биринчи саммитда нималарни муҳокама қилди?
20 сентябрь 2023, 11:55

«Биз биргаликда кучлироқмиз». Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ президентлари биринчи саммитда нималарни муҳокама қилди?

Нью-Йоркда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ раҳбарларининг «C5+1» форматидаги 1-саммити бўлиб ўтди. Музокараларда терроризмга қарши кураш, минтақавий иқтисодий алоқалар ва энергия хавфсизлиги масалаларига эътибор қаратилди. АҚШ «C5+1» доирасида янги платформалар яратишни таклиф қилди. Тафсилотлар.

Жо Байден Шавкат Мирзиёевни АҚШда ўтадиган биринчи «С5+1» саммитига таклиф қилди
18 август 2023, 19:02

Жо Байден Шавкат Мирзиёевни АҚШда ўтадиган биринчи «С5+1» саммитига таклиф қилди

АҚШ президенти Жо Байден Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни «Марказий Осиё — АҚШ» («С5+1») форматидаги биринчи саммитга таклиф қилди. У сентябрь ойи охирида Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси сессиясининг очилиш кунларида ўтказилиши режалаштирилган.

Фурқат Сидиқов АҚШ президентига ишонч ёрлиқларини топширди
2 май 2023, 09:11

Фурқат Сидиқов АҚШ президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов президент Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширди. «Халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, стратегик шериклигимизни янада мустаҳкамлашга интиламан», — дейди дипломат.

Шавкат Мирзиёев курсантлар билан тушлик чоғида Путин ва Байден нутқларини тилга олди
24 феврал 2023, 20:43 1

Шавкат Мирзиёев курсантлар билан тушлик чоғида Путин ва Байден нутқларини тилга олди

Ўзбекистон президенти Қаршидаги ҳарбий авиация билим юрти курсантлари билан тушликда Россия ва АҚШ президентлари нутқларини тилга олди. «Ҳар бир давлат ўз суверенитети, ўз халқи манфаатлари ҳақида ўйлаши учун кучли мудофаа бўлиши керак. Шунда давлат ўзини ҳурмат қилишга мажбур қилади», — деди у.

Жо Байден Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
17 феврал 2023, 21:14

Жо Байден Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

АҚШ президенти Ўзбекистон президентига йўллаган мактубида АҚШ учун Ўзбекистон билан иқтисодиёт ва энергетика соҳаларида алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, мамлакат сиёсий тизимини модернизация ва ислоҳ қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш устувор вазифа ҳисобланишини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Жо Байденга ҳамдардлик билдирди
2 октябр 2022, 17:45

Шавкат Мирзиёев Жо Байденга ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Жо Байденга «Иэн» тўфони қурбонлари ва вайронагарчиликлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Жо Байден Украинага қурол юбориш учун ленд-лиз тўғрисидаги қонунни имзолади
10 май 2022, 13:07

Жо Байден Украинага қурол юбориш учун ленд-лиз тўғрисидаги қонунни имзолади

АҚШ президенти Жо Байден Украинага енгиллаштирилган тартибда қурол етказиш имконини берувчи ленд-лиз бўйича қонунни имзолади. Бу қуролларни етказишда бюрократик тўсиқларни четлаб ўтиш имконини беради.

Жо Байден Украинага 600 млн доллар ёрдам ажратишни топширди
26 феврал 2022, 11:25

Жо Байден Украинага 600 млн доллар ёрдам ажратишни топширди

АҚШ президенти Жо Байден Давлат департаментига Украина учун 600 млн долларлик ёрдам ажратишни топширди. Ушбу маблағларнинг 350 млн доллар мудофаа соҳасига йўналтирилади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
21 феврал 2022, 23:00

Жаҳон янгиликлари дайжести

Жо Байденинг Россия Украинага ҳужум қилмаса, Путин билан учрашишга рози бўлгани, Японияда мамлакатдаги илк водород поезди синовдан ўтказилгани, Озарбайжон Арманистоннинг собиқ президентлари Кочарян ва Саргсянга қидирув эълон қилгани, ДХР ва ЛХР Россиядан республикаларнинг мустақиллигини тан олишини сўрагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
16 ноябр 2021, 22:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

Арманистоннинг Озарбайжон билан чегарада 12 аскарни асирга олингани, АҚШ президенти Жо Байден ХХР раиси Си Цзиньпинга Хитойга қарши блок яратмасликка ваъда бергани, ўзбек миллатига мансуб россиялик ММА жангчисининг АҚШда шифокорни ўлдириб қўйгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жо Байден Кобулдаги портлашлардан кейин ИШИДга қарши ҳужумларни тайёрлашни буюрди
27 август 2021, 12:17

Жо Байден Кобулдаги портлашлардан кейин ИШИДга қарши ҳужумларни тайёрлашни буюрди

АҚШ президенти Жо Байден 13 нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлган Кобулдаги портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олган ИШИД раҳбарлари ва объектларига зарба беришни буюрди. «Биз кечирмаймиз. Биз унутмаймиз. Биз сизни қидириб топамиз ва жавоб беришга мажбур қиламиз», — деди у.

Америка Афғонистонда ўз мақсадига эришди — Жо Байден
17 август 2021, 02:24

Америка Афғонистонда ўз мақсадига эришди — Жо Байден

АҚШ президенти Афғонистондан ҳарбийларни олиб чиқиб кетаётганидан афсусда эмаслигини айтиб, Америка Афғонистонда ўз мақсадига эришганини маълум қилди. «Бизнинг Афғонистондаги ягона ҳаётий ва муҳим манфаатимиз АҚШга нисбатан террорчилик ҳужумларининг олдини олиш бўлган ва шундай бўлиб қолади», — деди у.

Жо Байден Светлана Тихановская билан учрашди
29 июл 2021, 12:31

Жо Байден Светлана Тихановская билан учрашди

АҚШ президенти Жо Байден Оқ уйда Беларус муҳолифати етакчиси Светлана Тихановскаяни қабул қилди. Байден АҚШ «Беларус халқини демократия йўлида қўллаб-қувватлашини» таъкидлади.

«Афғонистон келажагини ҳал қилиш — афғон халқининг ҳуқуқи ва масъулияти» — Жо Байден
9 июл 2021, 15:21

«Афғонистон келажагини ҳал қилиш — афғон халқининг ҳуқуқи ва масъулияти» — Жо Байден

АҚШ Афғонистондан қўшинларини чиқаришни 31 август куни якунлайди. Америка президенти Жо Байден АҚШ «Ал-Қоида» раҳбарини йўқотиб, мамлакатдаги ўз мақсадларига эришганлигини таъкидлади. «Афғонистоннинг кейинги тақдирини ҳал қилиш — фақат афғон халқининг ҳуқуқи ва масъулияти», — деди у.

Жо Байден ва Владимир Путин учрашувидан энг муҳим фикрлар
17 июн 2021, 17:04

Жо Байден ва Владимир Путин учрашувидан энг муҳим фикрлар

АҚШ ва Россия президентлари Женевада юзма-юз кўришиб, киберхавфсизлик, инсон ҳуқуқлари, минтақавий можаролар ва бошқа мавзуларни муҳокама қилди. Жо Байден суҳбат оҳангини «яхши ва ижобий» деб атаган бўлса, Владимир Путин «саммитда ҳеч қандай душманлик бўлмаганини» таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг